Ҳанс Рослинг, Ола Рослинг, Анна Рослинг Рённлунд: Factfulness. Дунё ҳақида янглиш фикрлашимизнинг ўн сабаби - нега у биз ўйлагандан яхшироқ
Фактдорлик - стрессни юмшатувчи, фақат кучли фактларга таяниб фикрлаш одатидир.
Дунёда қанча камбағал бор, аҳоли сони нега ўсмоқда, қизларнинг қанчаси таълим олмоқда сингари муҳим глобал ўзгаришлар ҳақидаги оддий саволларга одатда хато жавоб эшитамиз. Шу қадарки, жавобларни ихтиёрий танлайдиган шимпанзе ҳам ўқитувчилар, журналистлар, Нобель мукофоти лауреатлари ва банкирлардан тўғрироқ жавоб бера олади.
"Factfulness "да халқаро соғлиқни сақлаш бўйича профессор ва глобал TED маърузачиси Ҳанс Рослинг икки ҳамкори - Анна ва Ола билан биргаликда бунинг сабабини янгича йўсинда изоҳлайди. Улар бизни адаштирувчи ўнта инстинктни очиб берган.
Барча нуқсонларига қарамай, дунё биз ўйлагандан анча яхшироқ ҳолатдадир. Бу хавотирга ҳожат йўқ дегани эмас, албатта. Бироқ фактларга асосланган дунёқарашни шакллантириш ўрнига доим ҳар нарсадан хавотирланаверсак, таҳликалироқ нарсаларга диққат қарата олмаймиз.
Қизиқ ва таъсирли ҳикояларга бой, илҳомбахш ва хатоларни фош қилувчи "Factfulness " долзарб китоб бўлиб, қарашларингизни ислоҳ қилиб, келгуси инқироз ва имкониятларга тайёрлайди.
"Мен ўқиган китоблар орасида энг муҳимларидан бири. Дунё ҳақида тиниқ фикрлаш учун зарур қўлланма."
Билл Гейтс
"Ҳанс Рослинг "инсоният тараққиётининг пинҳоний мўъжизаси" ҳақида имкон қадар ҳикоя қилади. Аммо "Factfulness " шундангина иборат эмас. У тараққиёт нега пинҳоний кечишини изоҳлайди ва ўқувчига уни тиниқ кўришни ўргатади."
Мелинда Гейтс