Озодлик аслида нимани англатади?
Унга етишиш кимлар учундир эзгу орзу бўлса, айримлар учун эса таҳдид кабими?
«Озодликдан қочиш» асари таҳлилининг кўрсатишича, ҳозирги инсон ҳали ҳамон ташвишлар исканжасида: у турли диктаторларга ўз озодлигини беришга ёки уни бутунлай йўқотишга, эркин инсонга айланишга эмас, балки машинанинг кичик мурватчаси бўлишга мойилдир. Биз ёлғизлик ва кучсизликдан халос бўлишда ўз шахсимиздан воз кечишга ёки хулқ-атворнинг кўпчилик томонидан қабул қилинган андазалари остига беркинишга тайёр эканлигимизни намоён қиламиз.
Биз ҳис-туйғуларимизга кўра яшасак-озодмиз, маълум қолип доирасида, ақл билан иш тутар эканмиз-озодликдан қочаётган бўламиз.
Бирор ишни ёки вазифани мажбур бўлиб эмас, чин дилдан, истак ва хоҳишга кўра бажариш - эришиладиган натижанинг нечоғлик юксак бўлишини таъминлайди. Демак, озодликнинг баҳоси - самараси ана шундай!
Мазкур асарда муаллиф инсон кўп ҳолатларда мустақил, ақлли, объектив бўлиш учун етарли даражада вояга етмаганини таъкидлайди. Сиз-чи, бу борада қандай фикрдасиз?