Batafsil tavsif: Drive: бизга нималар мотивация беришига оид ғаройиб ҳақиқатлар
Фаолиятини эндигина йўлга қўяётган тадбиркор учун ҳам, шахсиятини ривожлантириш истагида бўлган ҳар бир инсон учун ҳам бу асар айни муддаодир. Мотивациянинг сиз билмаган ва сиз кутмаган ғаройиб кўринишларидан лол қолишга тайёр туринг!
Ходимларни бошқаришда ҳозирги кунга келиб ҳам замонавий бизнесменларимизнинг кўпчилиги анъанавий усулдан фойдаланишмоқда. Бошқача қилиб айтганда, ишчилардаги самарадорликни ошириш учун бошлиқлар ҳануз мукофотлар ёки жазолардан фойдаланишмоқда. Аммо, муваффақиятли раҳбарлар эса ходимларга тўғри берилган мотиватсия орқали иш самарасини кўзлаган даражага олиб чиқишмоқда. Бу китоб сизга тўғри мотиватсия бериш йўлларини ўргатади.
Шахсий ҳаётда мотивациянинг биз учун нечоғлик муҳим эканини яхши биламиз, чунки инсон неча ёшда бўлишидан қатъий назар доимо мотиватсияга эҳтиёж сезади. Бугунги кунда компаниялар, корхоналар фаолиятида мотиватсиянинг ўрни қандай?
Компаниянинг юксалишида , ривожланишида мотиватсия омили нега юқори ўрин тутади?
Умуман, инсонга моддиятдан ташқари нималар мотиватсия бериши мумкин, нега моддий рағбатлар инсоннинг зарарига ишлайди?
Сизга тақдим қилаётган ушбу китобимизни ўқир экансиз, шу каби саволларга баътафсил жавоб олишингиз мумкин. Асар бир 20 дан ортиқ тилларга муваффақиятли таржима қилиниб, юз минглаб нусхаларда сотилган.
Фаолиятини эндигина йўлга қўяётган тадбиркор учун ҳам, шахсиятини ривожлантириш истагида боʻлган ҳар бир инсон учун ҳам бу асар айни муддаодир. Мотиватсиянинг сиз билмаган ва сиз кутмаган ғаройиб кўринишларидан лол қолишга тайёр туринг!
Муаллиф: Даниэл.Ҳ.Пинк
Ёзув: Кирилл алифбоси
Саҳифалар сони: 230
Муқова тури: Қаттиқ
Texnik xususiyatlari
Asosiy xususiyatlari:
Ishlab chiqarilgan mamlakat
Yetkazib berish shartlari
Цена доставки книг по всей республике 20 000 сум (от 3 книг +3500 сум).