Ушбу китоб оддий, лекин унча аниқ бўлмаган нарсалар хусусида.
Ёшларда учрайдиган инфантиллик (яхши етилмаганлик) ҳолати бугунги кунга келиб ҳақиқий муаммога айланди. Ҳозирги кунда ота-оналардаги энергия шу даражада кўпки, фарзандлари учун ҳам яшашади, уларнинг ҳар бир ишига аралашади, болалар учун қарор қабул қилиб, ҳаётини режалаштиради, шунингдек фарзандларининг муаммоларини ўзлари ҳал қилишга уринади. Савол шундан иборатки, буларнинг барчаси болаларнинг ўзига керакми? Бу уларнинг ўз ҳаётидан фарзанди ҳаётига кўчиш эмасми?
Мазкур китоб она бўлган ҳолда ўзини эслаб қўйиш, ўзига фақатгина ота-она бўлишга рухсат берибгина қолмасдан, шунинг билан биргаликда бу ролдан ташқарига чиқиш учун ўзида ресурс топа олиш ҳақида. Китоб ҳавотирланишдан ва ҳамма нарсани ўз назоратига олиш хоҳишидан қандай қилиб қутулиш йўлларини ўзида мужассам қилган. Шунингдек, болани мустақил ҳаётга қўйиб юборишга тайёр бўлишни ўргатади.
Енгил ҳазил-мутойибали услуб ва мисолларнинг кўплиги мутолаа жараёнини завқли қилади. Бу китоб-ҳикоя, китоб-мулоҳаза ҳисобланади. Муаллиф "Ундай қил, бундай қил", деб тавсиялар бермайди, балки ўйлашга, вазиятни таққослашга, ҳар хил вазият ва қоидаларга бўйсунмайдиган ҳолатларга эътибор қаратишга чақиради. Ўйлайманки, китоб ота-оналик перфекционизмига йўлиққан, фарзандлари билан уйғун муносабатларни ўрнатишга ҳалақит қилувчи доимий айбдорлик ҳиссига эга инсонларга ёрдам бериши мумкин.
Бу қандай қилиб яхши она бўлиш ва болани ҳаётда мустақил инсон қилиб вояга етказиш ҳақидаги керакли китоб ҳисобланади.
Халқаро психологик фанлар президенти, психологик фанлар доктори, профессор Владимир Козлов