Артикул: 2I7220P В наличии

Уолтер Айзексон: Стив Жобс

79 000 UZS/шт.
Цена обновлена - 03.06.2023

Методы оплаты:

Оплата: Uzcard Оплата: Click Оплата: Payme Оплата: Наличный расчёт Оплата: Humo

Информация о продавце

ASAXIY UZ
ООО "ASAXIY.UZ"
Ташкентская область, Ташкент, чиланзарский район, кв-л Чиланзар-3, д.склад
  • Описание
  • Характеристики
  • Доставка

Подробное описание: Уолтер Айзексон: Стив Жобс

«Asaxiy Books» лойиҳасида яна бир ажойиб янгилик. Уолтер Айзексоннинг «Стив Жобс» асари илк маротаба ўзбек тилида чоп этилди. Замонавий дунёнинг энг йирик бизнесменларидан бири, инноватор, Apple компаниясининг асосчиси Стив Жобснинг муваффақият тарихи ҳақида ёзилган ушбу китоб бир неча йил давомида жаҳон даражасидаги бестселлерга айланиб улгурди. 
Китобда сиз отаси ташлаб кетган, онаси рад этган бола қандай қилиб дунёнинг энг катта компаниясига асос солиши тарихини ўрганасиз. Бу оғир табиатли, лекин дунёни ўзгача кўз билан кўра олган, уни ўзгартиришни хоҳлаган, информацион технологиялари революциясига сабабчи бўлган инсоннинг ҳаёти ҳақидаги китобдир.

 

1-боб. Болалик. Ташлаб кетилган ва асраб олинган

Ўғил қилиб олиниши

Пол Жобс Иккинчи жаҳон урушидан кейин қирғоқ мудофаасидаги ҳарбий хизматдан бўшатилгач, хизматдошлари билан гаров ўйнайди. Улар хизмат қилган кеманинг шахсий таркиби Сан-Франциско қирғоғига ўтказилганди ва Пол икки ҳафта ичида шу ерда ўз рафиқасини топишини айтади. Қадди-қомати келишган, татуировкаларга бурканган механик-моторист Жобс актёр Жеймс Динга жуда ўхшарди. Бироқ арман эмигрантларининг хушмуомала ва қувноқ қизи Клара Агопянни жалб қилган нарса унинг ташқи кўриниши эмас эди. Шунчаки ўша кеча сайрга чиқмоқчи бўлган Клара ва дўстларининг машинаси Пол хизматдошларининг машинасидек қулай эмасди. Ўн кун ўтгач, 1946 йил мартда ёшлар унаштирилди ва шу тариқа Пол гаровда ғолиб бўлди. Никоҳ муваффақиятли бўлиб чиқди. Эр-хотин Жобслар умрининг охиригача – 40 йил бирга яшади.
Пол Рейнголд Жобснинг болалиги Висконсин штати Жермантаундаги сут фермасида ўтди. Унинг отаси ичкиликка ружу қўйганди, қўлига кўп эрк берарди, лекин, шунга қарамай, Пол беозор ва меҳрибон бола бўлиб улғайди. У мактабни ташлаб кетди, ўқишни битирмай, Ўрта Ғарб бўйлаб кезишга отланди. Механик бўлиб кун кўрди, 19 ёшида эса (сузишни билмаса-да) қирғоқ мудофаасига қабул қилинди. Жобс хизматни “Генерал М. К. Мегс” транспорт кемасида ўтказди. Бу кема Иккинчи жаҳон уруши вақтида қўшинларни Италияга, генерал Паттон ҳузурига етказиб берарди. Пол ўзини яхши механик ва ўтёқар сифатида кўрсатди, мукофотга тавсия қилинди. Унинг лавозимини ҳам оширмоқчи бўлишди, лекин хато қилиб қўйди ва шу-шу матросликдан юқорига кўтарила олмади. 

Пол Жобснинг бўлажак рафиқаси Клара Нью-Жерсида туғилган. Унинг ота-онаси турклар тазйиқи остида ватанидан кўчиб, айнан шу ерга келиб ўрнашганди. Кейинроқ улар Сан-Францискодаги Мишн-дистрикт туманига кўчиб кетишди. Кларанинг бир сири бор эди. Уни бировга айтишни хоҳламасди. У бир марта турмуш қуриб улгурганди, лекин биринчи турмуш ўртоғи урушда ҳалок бўлганди. Пол Жобс билан танишув эса ҳаммасини қайтадан бошлаш имконини берди.

Даҳшатли урушни бошидан ўтказган кўпчилик каби Пол ва Клара фақат бир нарса –  оила қуриш ва тинч ҳаёт кечириш ҳақида ўйларди. Уларнинг пули кўп эмасди, шу боис бир неча йил Висконсинга кўчиб кетиб, Полнинг ота-онасиникида яшади, кейин эса Индианага кўчиб ўтди. Жобс юк машиналари ва қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаруви International Harvester компаниясига механик бўлиб ишга кирди. Бўш вақтида Пол эски автомобилларни ҳайдаб юришни яхши кўрарди. Уларни сотиб оларди, тузатарди ва сотарди, бу эса қўшимча даромад келтирарди. Охир-оқибат у ишдан кетиб, эски машиналар савдоси билан шуғуллана бошлади.
Клара эса Сан-Францискода яшашни ёқтирарди ва у 1952 йили қаллиғини севимли шаҳрига қайтишга кўндирди. Эр-хотин Сансет туманига, “Олтин дарвоза” боғининг жанубига, Тинч океани қирғоғига жойлашди. Пол молиявий компанияга ишга кирди. У ерда у қарзини тўлай олмаганлардан автомобилни қайтариб оларди. Бўш вақтида аввалгидай эски машиналарни сотиб олар, таъмирлар ва сотарди. Умуман олганда, яшаш учун уларнинг пуллари етарди.

Пол ва Кларага фақат бир нарса етишмасди. Иккови ҳам фарзандли бўлишни орзу қиларди, лекин, афсуски, Кларанинг ҳомиласи бачадондан ташқарида ривожланди (бунда тухумҳужайра бачадонда эмас, фаллопий найчада етилади), натижада у бепушт бўлиб қолди. Ва 1955 йили турмуш қурганига ўн йил бўлгач, эр-хотин фарзанд асраб олишга аҳд қилишди.  

Жоан Шибле ҳам Пол Жобс каби германиялик муҳожирлар оиласига мансуб эди. Улар Висконсинга кўчиб келиб, фермерлик билан шуғулланарди. Унинг отаси Артур Шибле шаҳар чеккасидаги Грин-Бейга кўчиб ўтди. У ерда хотини билан қоракузан фермасини бошқарарди. Шунингдек, кўчмас мулк савдосидан тортиб то цинкографиягача ҳар хил ишлар билан шуғулланди, шунинг учун уларнинг фаолиятини муваффақиятсиз деб бўлмасди. Мистер Шибле қатъий қоидаларга амал қиларди, айниқса қиз ўстириш масаласида. У қизининг биринчи муҳаббати – рассомни умуман маъқулламади. Устига-устак, у католик ҳам эмасди. Шу сабабли Жоан Висконсин университетининг магистратурасида ўқиётган вақтида ўқитувчисининг ёрдамчиси – суриялик мусулмон Абдулфаттоҳ Жон Жандалийни севиб қолгач, қаҳри қаттиқ отаси уни ўз қарамоғидан маҳрум қилмоқчи бўлганига ажабланмаса ҳам бўлади.

Жандалий суриялик бой оиланинг тўққизинчи фарзанди эди. Унинг отасига нефтни қайта ишлаш заводлари ва кўплаб бошқа компаниялар, шунингдек, Дамашқ ва Хомсдаги ерлар қарарди. Бир вақтлар у ҳатто ҳудуддаги буғдой нархини ҳам назорат қилганди. Шибле каби Жандалий ҳам таълим олишга жиддий эътибор берди. Унинг оиласи авлодма-авлод Истанбулда ва Сорбоннада таҳсил олиб келган. Абдулфаттоҳ Жандалий, мусулмон бўлса-да, иезуитларнинг пансионида таълим кўрди. Бакалавр даражасини Байрутдаги Америка университетида олди. Шундан сўнг Висконсин университетининг аспирантурасига “сиёсатшунослик” ихтисослиги бўйича ўқишга кирди ва у ерга ўқитувчи ёрдамчиси бўлиб ишга жойлашди.

1954 йилнинг ёзида Жоан Абдулфаттоҳ билан Сурияга йўл олди. Улар икки ойни Хомсда ўтказди. Абдулфаттоҳнинг онаси ва опа-сингиллари Жоанга Сурия таомларини пиширишни ўргатди. Висконсинга қайтгач, Жоан ҳомиладор экани маълум бўлди. Жандалий ва Жоаннинг ёши 23 да эди, лекин улар ўз муносабатларини ҳозирча никоҳ билан боғламасаликка қарор қилишди. Жоаннинг отаси ўлим тўшагида эди. У қизига Абдулфаттоҳга турмушга чиқса, меросдан маҳрум бўлишини айтганди. Католик қўшниларига билдирмай болани олдириб ташлашнинг иложи йўқ эди. Шунинг учун 1955 йилнинг бошида Жоан Сан-Францискога жўнаб кетди. У ерда унга бировлардан ёрдамини аямайдиган бир врач ғамхўрлик қилди. У оиласиз аёлларга бошпана бериб, уларнинг фарзандларини дунёга келтирар ва туғилган болаларни асраб олувчиларга берарди. 

Жоан шундай шарт қўйди: унинг фарзанди олий маълумотли инсонлар оиласида катта бўлиши керак. Шу шартга кўра врач муносиб жуфтликни, оилали адвокатни топди. Лекин 1955 йилнинг 24 февралида чақалоқ туғилгач, улар фикрини ўзгартириб, қиз бола асраб олишни хоҳлаб қолишди. Шундай қилиб, чақалоқни адвокат эмас, ҳатто ўрта маълумоти бўлмаган механик ва оддий бухгалтер бўлиб ишлаётган меҳрибон аёл ўғил қилиб олди. Пол ва Клара Жобс ўғлига Стивен Пол деб исм қўйишди.

Савол туғилади: боласини асраб олувчи ота-она албатта олий маълумотли бўлиши керак деб шарт қўйган Жоан нима қилди? У эр-хотин Жобслар ҳатто ўрта мактабни ҳам битирмаганини билгач, асраб олиш билан боғлиқ ҳужжатларга имзо қўйишдан бош тортди. Бир неча ҳафта воқеалар шундай давом этди, Пол ва Клара Стивни уйларига олиб кетган бўлса ҳам, вазият ўзгармади. Охири Жоан рози бўлди. Жобслар пул тўплаб, ўғлини коллежда ўқитиши ҳақида ёзма равишда ваъда берди.  
Жоан ҳужжатларни имзолашни чўзишининг бошқа сабаби ҳам бор эди. Отаси оғир аҳволда бўлиб, унинг ўлимидан кейин Жандалий билан турмуш қуришни мўлжаллаётганди. Турмуш қуришлари билан Жоан ўғлини қайтариб олишга умид қилаётганди. Буни у кейинчалик, кўзлари ёшга тўлиб, оила аъзоларига бир неча бор айтиб берган.

Артур Шибле 1955 йилнинг августида, бола асраб олиш билан боғлиқ барча расмиятчилик ҳал этилганидан кейин бир неча ҳафта ўтиб вафот этди. Рождестводан кейин Жоан ва Абдулфаттоҳ Жандалий Грин-Бейдаги ҳаворий Филипп черковида никоҳдан ўтишди. Кейинги йили Абдулфаттоҳ халқаро сиёсат бўйича диссертация ёқлади. Эр-хотин Мона исмли қиз кўрди. 1962 йили Жоан ва Абдулфаттоҳ ажрашиб кетишди. Шундан сўнг Жоан жойма-жой кўчиб юрди, ҳеч бир ерда узоқ вақт ушланиб қолмади. Кейинчалик унинг қизи, ёзувчи Мона Симпсон “Фақат бу ерда эмас” романида дарбадар ҳаётини истеҳзо билан таърифлаб беради. Стив расман ўғил қилиб олингани ва янги оиласининг манзили сир сақлангани боис у ўз онаси ва синглиси билан йигирма йил ўтгачгина кўришди.

Стив Жобс уни асраб олишганини ёшлигидан биларди. “Ота-онам мени асраб олишганини мендан яширишмаган”, – эсларди у. Стив олти ёки етти ёшлигида уйи олдидаги майсазорда рўпарадаги уйда яшовчи дугонаси билан ўтирганини айтиб берди.
– Демак, ҳақиқий ота-онангга керакмассан? – сўради қизалоқ.
– Қотиб қолдим! Ўзимни ток ургандай ҳис қилдим. Сакраб туриб, йиғлаганча ўзимни уйга отдим. Ота-онам эса менга жиддий нигоҳ билан шундай деди: “Йўқ, сен тушунмаяпсан. Биз сени махсус танлаганмиз”. Улар буни бир неча бор айтди. Боз устига, бу шу дара
жада ишончли айтилдики, мен бу ҳақиқатлигини тушундим”, – эсларди Стив.

Ташлаб кетилган. Танланган. Ўзгалардан фарқ қилади. Бу учта сўз Жобснинг шахсиятига ва ўзига берадиган баҳосига таъсир кўрсатди. Энг яқин дўстлари “туғилган заҳоти онаси ташлаб кетгани Стивнинг қалбида из қолдирган” деб ҳисоблайди. “Стивнинг ҳамма нарсани назорат қилишга доимий интилиши унинг характери ва ота-онаси ундан воз кечгани билан изоҳланса керак, – дейди кўп йиллар давомида Жобс билан елкама-елка ишлаган Дэл Йокам. – У ўзини ўраб турган барча нарсани назорат қилишни хоҳлайди. Меҳнат маҳсули унинг учун шахсиятининг давомидир”. Университетни битиргач, Жобс билан дўстлашиб қолган Грег Кэлхун бошқача хулосага келади: “Стив ҳақиқий ота-онаси уни ташлаб кетгани ҳақида кўп гапирган. Бу уни ранжитишини тан олган. Бироқ бу унга ҳеч кимга қарам бўлмасликка ўргатган. У ҳар доим ўзи хоҳлаган қарорга келган. Оломон ичида ажралиб турган. Чунки туғилганидан ўз оламида яшаган”.
Айтганча, Жобс биологик отаси уни ташлаб кетган ёшга (яъни 23 ёшга) тўлган вақтда ўзи ҳам фарзандидан юз ўгирди. Тўғри, кейин қизига ғамхўрлик қила бошлади. Қизининг онаси – Крисэнн Бреннан айтишича, Стив ўзини асраб олишга бериб юборишганидан доим қайғуда бўлган ва бу унинг феълини қисман изоҳлайди. “Болалигида ташлаб кетилган одам кўпинча ўзи ҳам боласини ташлаб кетади”, – дейди у. 80-йилларнинг бошида Apple’да ишлаган Энди Херцфельд Бреннан билан ҳам, Жобс билан ҳам яқин алоқада бўлган камдан-кам инсон ҳисобланади. “Стивни тушуниш учун, энг аввало,  нимага у баъзан ўзини боса олмаслигини ва шафқатсиз бўлишини ҳамда кек сақлашини тушуниш керак. Гап шундаки, онаси ундан туғилган заҳотиёқ воз кечган. Стив ҳаётидаги барча муаммоларнинг сабаби шу ерда яширинган”.  

Жобснинг ўзи бунга қўшилмайди. “Айримларнинг фикрича, ота-онам мендан юз ўгиргани учун мен кўп ишлаб бойиб кетган эканман. Улар мен қандай одамга айланганимни кўриб, ташлаб кетишганига афсуслансин деб куйиб-пишиб яшаган эмишман. Бу бўлмаган гап, – дейди Стив. – Асраб олинганимни билардим ва ўзимни мустақилроқ ҳис этардим, лекин ҳеч қачон ўзимни ташлаб кетилгандек сезмаганман. Ўзгача эканлигимга ҳар доим ишонганман. Ва ота-онам мендаги бу ишончни қўллаб-қувватлаган”. Айтгандай, Жобс бировлар Клара ва Полни унинг тутинган ота-онаси деб аташини ёки улар унга қариндош эмаслигига ишора қилишини ёқтирмайди. “Улар – юз фоиз ҳақиқий ота-онам”, – дейди Жобс. Ўзининг биологик ота-онаси ҳақида эса кескин оҳангда шундай деганди: “Менинг учун улар – сперма ва тухумҳужайра донорлари холос. Ҳеч кимни ранжитмоқчи эмасман, шунчаки фактни қайд этяпман. Шунчаки сперма донорлари, ундан ортиғи эмас”.

ISBN 978-9943-23-150-4
Автор Уолтер Айзексон
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Переводчик Дониёров Даврон Дониёрович
Количество страниц 624
Издательство Ниҳол нашр
Тип обложки Твердая

Модель: Стив Жобс

 

Технические характеристики

Условия доставки

Доставка

  • Доставка по городу Ташкент составляет - 15 000 сум на малогабаритные товары и 25 000 сум на крупногабаритную технику
  • Доставка в ближайшие к Ташкенту районы Ташкентской области (Кибрай, Зангиота, Янгиюль) платная – 10 000 сум (телефоны, мелкая техника и аксессуары), при заказе на крупногабаритную технику доставка считается так: 5000 сум за каждый км от поста ГАИ.
  • Доставка осуществляется ежедневно с 11.00 до 21.00, кроме понедельника.
  • Заказ на доставку товара к 11.00 оговаривается предварительно и не позднее 17.00 предыдущего дня.
  • Срок доставки – от 8 до 48 часов (время доставки зависит от товара), по областям - в течении 3-10 дней.
  • При оформлении заказа Покупатель сам выбирает удобное для него время доставки, но не менее 8 часов с момента заказа.
  • Если заказ оформлен после 17.00, доставка может быть осуществлена на следующий день.

    Условия доставки книг:
     
  • Доставка в городе Ташкент осуществляется в течении 24 часов, стоимость 10 000сум
  • Доставка по Узбекистану реализовывается следующим образом:
    Фергана, Наманган, Андижан, Джиззак, Самарканд, Навоий, Бухара, Карши, Термез, Ургенч и Нукус - доставка в эти города занимает 2 дня (рабочих), стоимость доставки: 1 книга 10000 сум, 2 книги 15000 сум, 3 книги 20000, 4 и более книг 22000 сум (почта Fargo)
    В остальные регионы доставка осуществляется  в течении 5 рабочих дней, стоимость доставки: 1 книга 10000 сум, 2 книги 15000 сум, 3 книги 20000, 4 и более книг 22000 сум

 

Доставка до квартиры

  • Подъём на этаж и занос в квартиру:
    • малогабаритной техники – бесплатно.
    • крупногабаритной техники (холодильник, стиральная машина, газовая плита и т.д.) – от 15 000 до 20 000 сум за каждый этаж (сумма зависит от габаритов техники)

 

Внимание! Мы не осуществляем подъём на этаж или занос товара в квартиру, если для этого потребуется:

  • перестановка мебели или других предметов;
  • снятие с петель дверей в помещении;
  • демонтаж любых частей товара с целью уменьшения его габаритных размеров;
  • расстояние между стороной товара и окружающими предметами или частями помещения при перемещении товара составляет менее десяти сантиметров;
  • габариты товара в упаковке превышают размеры лестничных маршей, площадок и входных дверей.

В этом случае товар передаётся Покупателю перед подъездом или перед дверью квартиры, либо в прихожей квартиры, в зависимости от того, где возникло препятствие.

 

Приём/передача товара

  • При получении товара Покупатель обязан внимательно проверить его в присутствии курьера и только после этого произвести оплату наличными или по терминалу.
  • Покупатель при приёме товара обязан проверить наличие гарантийного талона на товар.

 

Обмен и возврат товара

В случае обнаружения заводского дефекта, товары могут быть заменены на аналогичные в течение 10 дней с даты доставки. Товар и упаковка не должны быть повреждены.

 

Важно!

  • Производитель на свое усмотрение и без дополнительных уведомлений Продавца может менять комплектацию, внешний вид, страну производства и технические характеристики модели. Проверяйте соответствие в момент получения товара.
  • Сотрудники службы доставки не являются консультантами по товару и не владеют информацией о его конфигурации. В случае необходимости уточняйте интересующую вас информацию о приобретаемом товаре у менеджера по продажам.
Хотите продать
товар на tovar.uz??
Создать компанию
scroll top