Ушбу китоб француз Александр Дюма (1802-1870) қаламига мансуб "Les trois mousquetaires" романининг рус тили орқали (Француз тилидан рус тилига Вальдман Ввра "Три мушкетера" номи остида таржима қилишган) Б.Бойқобилов ва С.Тўрахоновалар томонидан "Уч мушкетёр" номи остида таржима қилинган кўринишидир.
Шуни билингки, юадиий асарни таржима қилиш (айниқса, туркий тилларга мансуб бўлмаган тилдан таржима қилиш) шу асарни қайтадан ёзиш билан тенг қийинчиликка эга. Шу тилдаги ибораларни сўзларни, жумлаларни ёки мақол-маталларни маромига етказиб таржима қилиш жуда мушкул иш ҳисобланади. Чунки бунда таржимондан бевосита энг камида иккита хорижий тилни мукаммал билиш, шунингдек, ўша тил эгалари - халқнинг турмуш тарзи, этнографиясини, маданияти ва тарихини мукаммал билиш талаб этилади. Шунинг учун Б.Бойқобилов ва С.Тўрахоновалар ҳам доимо халқимизнинг, айниқса ўқувчи ёшларимизнинг таҳсин-у ташаккурига сазовор бўлган. Биз ҳам шулар қаторида таржимон - Б.Бойқобилов ва С.Тўрахоновалардан ушбу хизматлари учун беҳад хурсандмиз.
"Уч мушкетёр" асари - жаҳон адабиётининг ўлмас дурдоналаридан бири ҳисобланади ! Бу асар нафақат бадиий китоб орқали, балки юртимиз телеканалларида йилига бир неча бор берилган видеофилми орқали ҳам жуда машҳур.
Ушбу асар ватанимизда бир неча бор қайта чоп этилган. Чунки ҳар доим бу китобга талаб катта бўлган ва барча, катта-ю кичик севиб ўқийди.
Асарни ўқиш давомида XVII асрда Францияда бўлиб ўтган воқеаларнинг ҳам бироз таҳлилига дуч келасиз. Асарда ўша давр урф-одатлари ҳам ёрқин рангларда тасвирланган.
Асарнинг асосий қаҳрамони- д*Артанян орқали, ватанпарварлик, дўстга садоқат, яхшилик каби фазилатлар улуғланган.
Китоб ҳақида маълумотлар:
Чоп этилган нашриёти: "Илм-зиё-заковат"
Чоп этилган йили: 2019
Муқоваси: Қаттиқ
Бетлари сони: 752